12 Ноябр 2021 йил 456

Балиқчи туманидаги маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича учрашув мулоқотлар ўтказилмоқда

Балиқчи туманидаги маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича учрашув мулоқотлар ўтказилмоқда. Унда туман ички ишлар бўлими ходимлари, имом-хатиблар маҳалла фаоллари, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Учрашув-мулоқотларда содир этилган нохуш ҳолатлар сабаблари ва унинг оқибатлари жамоатчиликка атрофлича етказилди. Оилавий келишмовчилик ҳам оғир жиноятларга сабаб бўлиши айтилди. Жиноят учун қонунчилигимизда белгиланган қатъий жазо чоралари қўлланилиши, жиноятга жазо муқаррарлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Ҳар бир фуқаро огоҳлик ва ҳушёрлик билан салбий ҳолатларнинг содир бўлишини томошабин бўлиб кузатиб туриши эмас, балки унинг олдини олиш учун чин дилдан ҳаракат қилиши шарт, дейилди Дўнгсарой маҳалласидаги учрашувда.

Ҳозирда бу каби профилактик учрашувлар давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech