22 Июн 2023 йил 465

Балиқчи тумани ИИБ ходимлари психодиагностик текширувдан ўтказилди

Андижон вилояти, Балиқчи тумани ИИБ масъуллари томонидан шахсий таркиб ходимларини ахлоқий-руҳий қўллаб-қувватлаш ҳамда психологик портретини шакллантириш,ёш ходимларни руҳий ҳолатида вужудга келиши мумкин бўлган бошқа салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида улар психодиагностик текширувдан ўтказилди.

Шунингдек, психологик таъминлаш гуруҳи ва бошқарма масъуллари буйруқ талаблари асосида шахсий таркибнинг руҳий ҳолатини ўрганиш ва назорат қилиб бориш мақсадида уларнинг хизмат жараёнида юқори зўриқишлар, стрессли вазиятлар, ундан чиқиш ва ўзини тутиш, муомала маданиятини шакллантириш, фуқаролар билан низоли  вазиятларни олдини масалаларига оид маърузалар ўқидилар.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech