17 Ноябр 2021 йил 708

Балиқчи тумани ИИБ ходимлари томонидан телефон ўғриси фош этилди

2021 йил 14 октябрь куни соат 05.50 ларда, фуқаро М.Ф. Балиқчи туманида жойлашган “Оққўрғон” масжиди қоровулхонасига кириб, у ерда А.Э.га тегишли бўлган 1 дона нархи 1.000.000 сўмлик “Самсунг А50” русумли уяли қўл телефонини ўғирлаб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Балиқчи туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “Г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech