13 Июн 2022 йил 397

Балиқчи туманида хотин-қизлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ўтказилмоқда

Балиқчи тумани ҳокими Жасурбек Абдурайимов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Нурилло Билолохунов, оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамда вилоят ИИБ мутасаддилари ҳамкорлигида ўтказилган профилактик тадбирда маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар бўйича фаоллар ва профилактика инспекторлари қатнашди.

Таъкидланганидек, фуқароларнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишда ҳамкорликда иш ташкил этиш зарур эканлиги айтиб ўтилди. Бунда "хонадондай", "оилабай" ва "фуқаробай" тамойили асосида иш олиб бориш ўз самарасини беради.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech