Бармоқ излари жиноятчини фош этди
2022 йил 15 июль куни Асака тумани Учтош МФЙ, Юқори қадим кўчасида яшовчи фуқаро М.Б. ИИБга хабар бериб, ўзини яшаш хонадонидан 8.000.000 сўм пуллари ва автомашина жиҳозларини номаълум шахслар томонидан ўғирлаб олиб кетганлигини маълум қилган.
Ўғирлик ҳолати юзасидан Асака тумани ИИБ тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Асака тумани ИИБ тезкор-тергов гуруҳи таркибида туман ЭКГ катта эксперти томонидан ҳодиса жойини кўздан кечиришда қўл бармоқ излари аниқланиб, олинган.
Олинган қўл бармоқ излари Андижон вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика марказининг Автоматлаштирилган дактилоскопик таққослаш тизими базасидан текширилганида қўл бармоқ излари, Асака туманида яшовчи фуқаро Б.М. исмли шахс томонидан қолдирилганлиги аниқланиб, гумондордан ўғирланган ашёвий далиллар холислар иштирокида баённома орқали олинди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати