Бармоқ излари жиноятчини фош этди
Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Олтинкўл туманида яшовчи фуқаро ИИБга хабар бериб, ўзини яшаш хонадонидан 1400 АҚШ доллари, 1500 Россия рубли ҳамда 500 000 сўм пулларни номаълум шахслар томонидан ўғирлаб олиб кетганлигини маълум қилган.
Олтинкўл тумани ИИБ тезкор-тергов гуруҳи таркибида туман ЭКГ катта эксперти томонидан ҳодиса жойини кўздан кечиришда қўл бармоқ излари аниқланиб, олинган.
Олинган қўл бармоқ излари Эксперт-криминалистика марказининг Автоматлаштирилган дактилоскопик таққослаш тизими базасидан текширилганида қўл бармоқ излари, Андижон туманида яшовчи фуқаро Ш.И. исмли шахс томонидан қолдирилганлиги аниқланиб, гумондордан ўғирланган ашёвий далиллар холислар иштирокида баённома орқали олинди.
Ўғирлик ҳолати юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати