Бошқарувни йўқотган “Дамас” юк автомашинасига бориб урилди
2020 йил 22 сентябрь куни соат 15:30ларда фуқаро М.А ўзининг “Дамас” русумли автомашинасини Қўрғонтепа тумани, Тадбиркор МФЙ ўрамидан ўтган Савай-Қўрғонтепа автомобил йўлининг Қўрғонтепа йўналиши бўйича бошқариб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда келаётган фуқаро А.А.нинг “Зил 130” русумли юк автомашинасига бориб урилган ва йўл транспорт ҳодисаси содир этилган. Бунинг оқибатида “Дамас” автомобилининг салонида бўлган вояга етмаган фуқаро О.К воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўрғонтепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
Шу ўринда барча ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига қатьий амал қилган ҳолда ҳаракатланишларини, автомобил бошқарувида ҳамиша хушёрликни йўқотмасликларини сўраб қоламиз.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати