2 Август 2023 йил 279

Бўстон тумани ИИБ Пробация гуруҳи ходимлари томонидан назорат остидаги шахсларнинг бандлиги таъминланмоқда

Бўстон тумани ИИБ ходимлари томонидан пробация гуруҳи ҳисобида жазо ўтаб келаётган назорат остидаги шахслар ўртасида қайта жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида турли тадбирлар, давра суҳбатлари ўтказилиб, уларнинг бандлигини таъминлаш борасида чора-тадбирлар асосида иш ташкил этилмоқда.

Хусусан,Бўстон туманида мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида "Ишга марҳамат" меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди. Тадбир давомида 5 нафар назорат остидаги шахс доимий, даромадли иш билан таъминланди. Шунингдек, 7 нафарига йўлланма берилди. Бу эса жиноятчиликни олдини олишда муҳим омил ҳисобланади.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech