17 Январ 2023 йил
1977
Бўстон тумани ИИБ ходимлари томонидан қиморхона фош этилди
Жорий йилнинг 4 январь куни соат 22:00 ларда Бўстон тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Э.Р яшаш уйида бир гуруҳ фуқароларга қимор ўйини ўйнашлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида ошиқ тошлари, махсус елим идишлар ва 614.000 сўм пуллар олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Бўстон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати