9 Ноябр 2021 йил 714

Бозорда киссавурлик қилган кимса қўлга олинди

2021 йил 4 ноябрь куни соат 13:30 ларда фуқаро Р.З. Андижон шаҳар Ёрбоши МФЙ “Жаҳон бозори” ҳудудида савдо қилиш учун келган М.Н.нинг эгнидаги нимчасининг чўнтагидан 45.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаган вақтида шу ерда хизмат олиб бораётган ИИБ ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бировнинг ҳақига кўз олайтирганларга албатта жазо муқаррар. Шу ўринда барча фуқаролардан ўз мол-мулкларига доим ҳушёр ва огоҳ бўлишларини сўраб қоламиз.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.aviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: