20 Январ 2024 йил 1702

Бўстон туманида Андижон вилояти 3-секторининг сайёр қабули ўтказилди

Жорий йилнинг 19 январь куни Бўстон тумани ИИБ биносида бўлиб ўтган сайёр қабулда 3-сектор ҳудудида яшовчи аҳолининг мурожаатлари тингланди.

Сайёр қабулни вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник И.Б.Исманов ўтказди.

Қабулда 23 та турли масаладаги мурожаатлар кўриб чиқилди.

Хусусан, Ишга жойлашиш,соғлиқни сақлаш, моддий ёрдам олиш, кредит ажратиш, пробация ҳисобидаги шахсларни жазодан муддатидан олдин шартли равишда озод қилиш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ID карталар расмийлаштириш ҳамда бошқа турли масалаларда келиб тушган мурожаатларнинг 17 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса, қолган 6 таси тегишли тартибда ижрога йўналтирилди.

Мурожаатлар қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун юритувга олиниб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech