27 Май 2022 йил 471

Бугун ижтимоий тармоқлар орқали «Андижон шаҳар микрорайондаги Паспорт столдаги ҳолат» сарлавҳаси остида эълон қилинган видео мурожаат юзасидан муносабат

Бугун ижтимоий тармоқлар орқали «Андижон шаҳар микрорайондаги Паспорт столдаги ҳолат» сарлавҳаси остида видео мурожаат эълон қилинди.

Мазкур мурожаат Андижон вилояти ИИБ томонидан ўрганилиб чиқилди.

Ҳозирда видео мурожаатда кўрсатиб ўтилган камчиликлар Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ 1-сон ИИБ ички миграция ва фуқароликни расмийлаштириш гуруҳида бартараф этилиб, фуқароларга Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ID карталари ҳамда хорижга чиқиш биометрик паспортлари берилиши ҳамда доимий ва вақтинчалик рўйхатга олиш ишлари бир меъёрда давом эттирилмоқда. 

Шунингдек, келгусида шу каби ҳолатларни олдини олиш борасида керакли чора-тадбирлар белгилаб олинганлигини маълум қиламиз.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech