2 Июн 2021 йил 685

Бўлажак раҳбар ходимлар жамловчи органларда малакавий амалиёт ўташмоқда

Ички ишлар вазирлиги Академияси Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультетининг ташкил этилганига кўп вақт бўлгани йўқ. Бу ерда таълим олган тингловчилар ҳозирда ички ишлар органлари тизимининг турли тармоқларида самарали раҳбарлик қилиб келишмоқда.

Шу йилнинг 01 июнь куни  Андижон вилояти ички ишлар бошқармасида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси масъул ходимлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. ИИВ Академияси Раҳбар кадрларни тайёрлаш факультетини 2020 йил битирувчилари, ҳозирги кунда ўқишни давом эттираётганлар ҳамда шу йил ушбу ИИВ Академиясининг магистратурани ўз ичига олувчи икки босқичли олий таълим тизимига ўқиш истагини билдирган номзодлар билан ўтказилган йиғилишда мазкур муассасада таълим олиш тартиби ва таълимнинг янги тизимга ўтиши ҳамда малакали профессор-ўқитувчилардан сабоқ олишнинг аҳамиятли жиҳатлари ҳақида сўз борди.

Мазкур йўналишда таҳсил олишни истаётган ёшлар сонини ортиб бораётгани соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасидир. Зеро, билимли, заковатли ходимлар билан соҳада юксак марраларга эришиш мумкин.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech