23 Октябр 2024 йил 3525

Булоқбоши туманида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабул ўтказилди

Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалаларига оид мурожаатларини тинглаш, бу борадаги долзарб масалаларини ўрганиш ва уларни ҳал қилиш мақсадида ўтказилаётган бу галги сайёр қабул Булоқбоши туманида ташкил этилди.

Бўлиб ўтган сайёр қабулда Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Жонибек Давронов ҳам иштирок этиб, унда кўплаб мурожаатларга ижобий ечим топилди.

Хусусан, тергов-суриштирув ҳаракатлари, пробация ҳисобидаги шахсларни жазодан муддатидан олдин шартли равишда озод қилиш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ID карталар расмийлаштириш ҳамда бошқа турли масалаларда келиб тушган мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди. Айрим мурожаатлар бўйича ҳуқуқий тушунчалар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Мурожаатлар қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун юритувга олиниб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли соҳавий хизмат раҳбарларига зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech