7 Октябр 2021 йил 656

Булоқбоши тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан қидирувдаги шахс ушланди

Булоқбоши тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, шу йилнинг 1 октябрь кунидан буён қидирувда бўлган М.О Тошкент шаҳри ҳудудидан ушланди.

Ҳурматли фуқаролар! Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech