18 Май 2023 йил
2019
Булоқбоши туманида “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сотаётган шахс аниқланди
2023 йил 16 май куни соат 13:00 ларда Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-тадбир давомида, Булоқбоши туманида яшовчи А.О “Шодлик” номли савдо мажмуаси олдида холис харидорга оғирлиги 0,97 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 250.000 сўм пул эвазига сотаётган вақтида ушланди
Мазкур ҳолат юзасидан Булоқбоши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати