Булоқбоши туманида «хонадонбай», «оилабай», «фуқаробай» ишлаш бўйича профилактик тадбир ўтказилди
Жорий йилнинг 16 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси ўринбосари Д.Қодиров ва Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Собировлар раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларига асосан профилактик тадбир ташкил этилди.
Бунда, Андижон вилояти ИИБ ХПБ бошлиғи ўринбосари Г.Абдувоҳидова ва Булоқбоши тумани ҳокимлиги, туман прокуратураси ва туман Ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда «хонадондай», «оилабай», «фуқаробай» тизими бўйича иш ташкил қилиш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича кенг қамровли профилактик тадбирлар ўтказилди.
Тадбирда тумандаги барча маҳаллар фуқаролар йиғинлари раислари, хотин-қизлар фаоллари, отин ойилари, профилактика нозирлари иштирок этдилар.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати