19 Июл 2021 йил 684

Бўстон туманида фарғоналик ҳайдовчи йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди

2021 йил 14 июль куни соат 03:50 ларда Фарғона вилояти Учкўприк туманида яшовчи фуқаро А.А ўзининг “Дамас” русумли автомашинасини Бўстон тумани ҳудудида бошқариб бораётиб, йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтаётган шу туманда истиқомат қилган фуқаро Қ.С.ни уриб юборган. Бунинг оқибатида Қ.С бош қисмидан оғир тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Аммо касалхонада ушбу фуқарога кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан шу йилнинг 17 июль куни Бўстон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда барча  ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракатланиш пайтида янада эҳтиёт бўлишларини ва тезликни оширмасликларини, пиёдалардан эса ўз мажбуриятларини унутмасликларини сўраб қоламиз!

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech