Бўстон туманида нафақа пулларини тайинланишида ёрдам беришини айтиб фирибгарлик қилган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
2021 йил август ойида Бўстон туманида яшовчи Б.С. ушбу туманда истиқомат қилувчи Р.К.нинг фарзанди учун 2 ёшгача бўлган нафақа пулларини тайинланишида ёрдам беришини айтиб, унинг 400.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлган киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бўстон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Албатта, содир этилган ҳар қандай ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик, жиноят учун жазо муқаррар. Аммо аксарият ҳолларда фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолишда кўплаб фуқароларимизнинг ўзлари шароит яратиб бераётганликлари, етти ёт бегона кишига бир зумда ишониб, бор-бисотини қўш-қўллаб топширишлари уларга ҳуқуқий билимнинг етишмаслигидан дарак беради.
Ҳурматли фуқаролар! Фрибгарлардан огоҳ бўлинг!
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати