9 Феврал 2023 йил 265

Буюк аждодларимиз ҳамиша барҳаёт

ИИВ Андижон академик лицейида жорий йилнинг 7 февраль куни ғазал мулкининг султони, ҳазрат Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги ҳамда шоҳ ва шоир, йирик давлат арбоби ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида “Буюк аждодларимиз ҳамиша барҳаёт” мавзусида маънавий-маърифий тадбир билан бирга 1-босқич ўқувчилари ўртасида икки буюк аждодларимиз ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ беллашув ўтказилди.

Беллашувда ўқувчилар деворий рўзномалар танлови, таништирув, савол-жавоб, ҳикматлар гулдастаси, ифодали ўқиш ҳамда саҳна кўриниши шартлари бўйича қизғин курашдилар. Баҳс, мунозарага бой ўтган беллашувда «Навоийшунослар» жамоаси ғолибликни қўлга киритдилар.

Ўтказилаётган бу каби тадбирлар ўқувчи-ёшларни ҳар томонлама етук, билимли, ватанпарвар ва фидойи бўлиб вояга етишишларига хизмат қилади.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech