Д И Қ Қ А Т Э ʼ Л О Н! Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига ўқишга номзодларни қабул қилиш учун танлов эълон қилинади
Эслатма: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига ўқишга ёши ўттиздан катта бўлмаган, шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам, Андижон вилоятида доимий рўйхатда турувчи шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган, олий маълумотга эга Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси сафдор ходимлари иштирок этишлари мумкин.
Номзодларни рўйхатга олиш 2024 йил 1 июнь кунидан 1 июль кунига қадар соат 09:00дан 18:00га қадар ўтказилади.
- ЙПФ-Йўл-патруль фаолиятида; (бўйи 175 sm.dan паст бўлмаган эркаклар, 170 sm.dan паст бўлмаган аёллар )
- ПТТ-Паспорт тизимини таъминлашда; (бўйи 165 sm.dan паст бўлмаган эркаклар, 160 sm.dan паст бўлмаган аёллар )
- ЖТСФ-Жамоат тартибини сақлашда; (бўйи 170 sm.dan паст бўлмаган эркаклар, 165 sm.dan паст бўлмаган аёллар )
- Махсус операцияларни амалга ошириш фаолияти; ( жисмоний тайёргарлик даражаси юқори бўлган, қўл жанги усулларидан хабардор бўйи 165 sm.dan паст бўлмаган эркаклар, 160 sm.dan паст бўлмаган аёллар )
Номзодларга қўйилган талаблар:
- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;
- Яшаш манзили бўйича Андижон вилоятида доимий рўйхатда туриши;
- Ёши 30 ёшдан катта бўлмаган, шу жумладан 30 ёшдаги ҳам;
- Эркаклар учун бўйи 165 сантиметрдан, паст бўлмаслиги (бўй параметрлари айрим
мутахассисликлар учун алоҳида белгиланган);
- Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик
чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган йигитлар;
- Олий маълумотга эга бўлган фуқаролар ҳамда ички ишлар органларининг ходимлари;
Касбий тайёргарлик факультетига кириш истагида бўлган номзодлар ўзлари билан қуйидаги ҳужжатларни олиб келишлари сўралади:
- биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси доимий яшаш манзили билан;
- ҳарбий гувоҳнома асл нусхаси;
- бакалавр дипломи асл нусхаси;
- доимий яшаш жойи бўйича белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўйнинг баландлиги бўйича антропометрик параметри кўрсатилган ҳолда 086-рақамли тиббий маълумотнома);
Факультетда ўқиш истагида бўлган фуқаролар жорий йилнинг 1 июль кунига қадар (соат 09:00 дан 18:00 гача) доимий яшаш манзили бўйича Ички ишлар бўлимларига мурожаат этишлари сўралади.
Эслатма: 2024 йилнинг 1 июнь - 1 июль кунларидан олдин ёки кейин мурожаат қилган фуқаролар номзодлар рўйхатига киритилмайди.
Қўшимча маълумотлар учун телефон: 90-527-05-09
Андижон вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати