11 Май 2020 йил 955

Д И Қ Қ А Т Э Ъ Л О Н !

Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги  Андижон академик лицейига 2020-2021 ўқув йили учун аризалар қабул қилиш муддати узайтирилганлигини маълум қилади.Ўтказиладиган танловларга умумтаълим муассасаларининг 9-синфини тамомлаётган ўқувчилар таклиф этилади.

Фарзандларини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Андижон академик лицейга ўқишга кириш истагини билдирган ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслардан жорий йилнинг 15 май кунига қадар доимий яшаш жойидаги ҳудудий ички ишлар бўлимларига мурожаат қилишлари сўралади.

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ КАДРЛАР БОШҚАРМАСИ

Text to speech