26 Май 2020 йил 1537

Д И Қ Қ А Т   Т А Н Л О В !!!                     

Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси, вилоят ички ишлар органларининг қуйи тизимларида мавжуд лавозимларни муносиб номзодлар билан жамлаш мақсадида офицерлик лавозимларига ишга қабул қилиш учун дастлабки танловлар ўтказилишини эълон қилади.

Хизматга танлов асосида, ихтиёрий тартибда ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, (шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам) олий маълумотга эга, шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган, бўйи
165 сантиметрдан паст бўлмаган, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган эркаклар ҳамда бўйи 160 сантиметрдан паст бўлмаган аёллар қабул қилинади.

Дастлабки танловларда иштирок этиш учун жорий йилнинг 25 май кунидан 5 июнь кунига қадар ҳудудий ички ишлар органларидан рўйхатдан ўтишингиз сўралади.

 Мурожаат учун телефон74 223 88 89

 

Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси Кадрлар бошқармаси

 

Text to speech