21 Ноябр 2022 йил 1857

Д И Қ Қ А Т  Т А Н Л О В! Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти касбий тайёргарлик факультетига ўқишга номзодларни қабул қилиш учун танловлар ўтказилишини эълон қилади

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига ўқишга ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, Андижон вилоятида доимий рўйхатда турувчи шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва олий маълумотга эга Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси сафдор ходимлари иштирок этишлари мумкин.

Номзодларни рўйхатга олиш 2022 йил 5 ноябрь кунидан 5 декабрь кунига қадар соат 09-00дан 17-00га қадар ўтказилади.

Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетига ўқишга қабул қилиш режа тақсимотига кўра, Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасига жами 8 та қуйидаги мутахассисликлар бўйича квота ажратилган:

- ЙПХ-Йўл-патруль фаолиятида 1 та; (бўйи 175 sm.dan паст бўлмаган эркаклар, 175sm.dan паст бўлмаган аёллар )

- ПТТ-Паспорт тизимини таъминлашда 1 та; (бўйи 165 sm.dan паст бўлмаган эркаклар, 160 sm.dan паст бўлмаган аёллар )

- ЖТСФ-Жамоат тартибини сақлашда 2 та; (бўйи 170 sm.dan паст бўлмаган эркаклар, 165 sm.dan паст бўлмаган аёллар )

- Махсус операцияларни амалга ошириш фаолияти 4 та; ( жисмоний тайёргарлик даражаси юқори бўлган, қўл жанги усулларидан хабардор бўйи 165 sm.dan паст бўлмаган эркаклар, 160 sm.dan паст бўлмаган аёллар )

Номзодларга қўйилган талаблар:

- Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши;

- Яшаш манзили бўйича Андижон вилоятида доимий рўйхатда туриши;

- Ёши 18 ёшдан кичик, 30 ёшдан катта бўлмаган бўлиши;

- Эркаклар учун бўйи 165 сантиметрдан, паст бўлмаслиги (бўй параметрлари айрим мутахассисликлар учун алоҳида белгиланган);

- Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий    

  хизматни ўтаган йигитлар;

- Олий маълумотга эга бўлган фуқаролар ҳамда ички ишлар органларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари; 

Касбий тайёргарлик факультетига кириш истагида бўлган фуқаролар қуйидаги ҳужжатлари билан келишлари сўралади:

- биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси доимий яшаш манзили билан;

- ҳарбий гувоҳнома;

- олий маълумотни тасдиқловчи диплом;

     -доимий яшаш жойи бўйича белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида      маълумотнома (бўйнинг баландлиги бўйича антропометрик параметри кўрсатилган ҳолда 086-рақамли тиббий маълумотнома);

Факультетда ўқиш истагида бўлган фуқаролар жорий йилнинг

05 декабрь кунига қадар (соат 09:00 дан 18:00 гача) доимий яшаш манзили бўйича Ички ишлар бўлимларига мурожаат этишлари сўралади. 

Эслатма: белгиланган кунлардан олдин ёки кейин мурожаат қилган фуқаролар номзодлар рўйхатига киритилмайди.

Қўшимча маълумотлар учун телефон: (97) 272-03-07

 

Андижон вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати

Text to speech