13 Июл 2021 йил 614

“Дамас” олиб бераман деб фирибгарлик содир этган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Андижон туманида яшовчи фуқаро А.И шу туманда истиқомат қилувчи фуқаро М.И.нинг ишончига кириб, унга бўлиб тўлаш шарти билан 2.800 АҚШ доллари эвазига “Дамас” русумли автомашина олиб беришлигини айтган ва ундан 1.300 АҚШ доллари пул маблағларини олган. Аммо А.И келишилган “Дамас” русумли автомашинасини олиб бермасдан,  шу йилнинг май ойида  М.И.га олган пулларидан фақатгина 200 АҚШ долларини қайтариб берган. Қолган 1.100 АҚШ долларини А.И ўзининг шахсий эҳтиёжлари йўлида сарфлаб юбориб, фирибгарлик содир қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан  шу йилнинг 8 июль куни фуқаро А.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech