Давлат раҳбарининг топшириғи ижроси юзасидан Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги идоралараро ишчи гуруҳ масъуллари томонидан Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида “Ёшлар орасида жиноятчиликни олдини олиш” юзасидан илмий-амалий анжуман ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси бошлиғининг ўринбосари профессор Ойбек Камалов бошчилигида соҳа мутахассислари томонидан жорий йилнинг 14 февраль куни Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида “Ёшлар орасида жиноятчиликни олдини олиш” мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказилди.
Тадбирда бугунги кунда ёшлар орасида кенг тарқалган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш, таҳликали вазиятларда огоҳликни унутмаслик, талаба-ёшларнинг маънавий оламини юксалтириш, уларда юксак анъаналарга ҳурмат туйғусини шакллантириш, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик хусусидаги билим ва кўникмаларини ошириш масалаларида суҳбатлашилди.
Ўтказилган тадбир ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уларни турли зарарли иллатлар таъсирига тушиб қолмасликлари борасида кўплаб қимматли маълумотларни олишлари учун яна бир имконият бўлди.
ИИВ Ахборот хизмати