6 Январ 2022 йил 1087

“Дахшат! УКАМНИ ЗУРЛАБ БУТИЛКАГА УТИРГИЗИШМОҚЧИ БИЗ ҚИРИБ ТАШЛАЙММИЗ КУМВОРИШ КЕРАКМИДИ” сарлавҳали видеомурожаат юзасидан

2022 йилнинг 4 январь куни ижтимоий тармоқларга Дахшат! УКАМНИ ЗУРЛАБ БУТИЛКАГА УТИРГИЗИШМОҚЧИ БИЗ ҚИРИБ ТАШЛАЙММИЗ КУМВОРИШ КЕРАКМИДИ” сарлавҳали билан видеомурожаат жойланди. Мазкур видеомурожаатда акс этган ҳолатлар юзасидан Андижон вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Маълум бўлишича, 2021 йил 27 апрель куни соат тахминан 16:00 ларда Балиқчи тумани, Ўрмонбек МФЙ ҳудудида фуқаро М.И ўзи аввал ишлаган пахта қабул қилиш масканига бориб кирмоқчи бўлганида ўша ерда қоровул бўлиб ишлаб келаётган А.Г уни киргизмаганлиги сабабли ўзаро гап тортишишган. Бунинг оқибатида М.И фуқаро А.Г.га четроққа ўтиб  орани очиқ қилиб олишларини айтиб, Ғ.А бошқарувидаги “Кобалт” автомашинасида Улуғнор туманидаги қум қазиб олиш жойига келишади ва бу жойда М.И фуқаро А.Г.ни юз қисмига қўли билан бир маротаба уриб  унга енгил тан жароҳати етказган. 

Мазкур ҳолат юзасидан 2021 йил 11 май куни куни Балиқчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан М.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят  кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши бўйича А.Г гувоҳ тариқасида сўроқ қилиниб, жабрланувчи ва фуқаровий даъвогар деб эътироф этилган.

Тергов ҳаракатлари давомида, А.Г.ни 2021 йил 27 апрель куни Балиқчи тумандаги “Ўрмонбек пахта қабул қилиш маскан” даги иш жойидан уни мажбурлаб олиб чиқиб кетилган ҳолатини бирор-бир шахс кўрмаганлиги, қўл телефони М.И томонидан олиб қўйилганлик ҳолати юзасидан уяли алоқа компанияларидан олинган жавоб хатларига кўра жабрланувчи А.Г 25-28 апрель кунлари айнан ўзи ишлатиб юрган уяли алоқа воситасидан мунтазам фойдаланганлиги, шунингдек,  жабрланувчи А.Г билан М.И ўрталарида юзлаштириш ўтказишлик учун А.Г тергов бўлинмасига чақиртирилганида юзлашишдан бош тортганлиги, “Ўрмонбек пахта қабул қилиш маскан” кўздан кечирилганида кузатув камералари мавжуд эмаслиги билан А.Гапуров шикоятида келтирилган важлари ўз тасдиғини топмаган.

2021 йил 10 июнь куни М.И.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан айблов эълон қилиниб, «гаров» эҳтиёт чораси қўлланилган.

2021 йил 1 июль куни жиноят иши бўйича айблов далолатномаси тузилиб, ЖПКнинг 388-моддаси тартибида суд муҳокамасига юборилган.

Ушбу жиноят иши Жиноят ишлари бўйича Балиқчи туман суди томонидан кўриб чиқилиб, М.И Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан айбли деб топилган ва 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

 

Андижон вилояти ИИБ  Ахборот хизмати

 

Text to speech