28 Май 2020 йил 913

Девор орасида сақланган “захри қотил”

2020 йил 16 май куни соат 17:00 ларда Қўрғонтепа тумани ИИБ ходимлари томонидан “Қорадори-2020” тадбирининг 1-босқичи давомида тезкор тадбир  ўтказилди.

Ўтказилган тадбир давомида, Қорасув шаҳрида яшовчи фуқаро  М.Т.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, қурилиши тугалланмаган уйининг девори орасида қоғоз парчасига ўралган оғирлиги 1,5 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги аниқланди ва ашёвий далил сифатида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўрғонтепа тумани  ИИБ  ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech