ДИҚҚАТ ТАНЛОВ!
Андижон вилояти ички ишлар органларида янги ташкил этилган инспектор-психолог лавозимларини муносиб ходимлар билан жамлаш мақсадида офицерлик лавозимларига йигит ва қизлар учун дастлабки танловлар ўтказилишини эълон қиламиз.
Хизматга танлов асосида, ихтиёрий тартибда ёши ўн саккиздан кичик ва ўттиздан катта бўлмаган, (шу жумладан ўттиз ёшдаги ҳам) олий-педагог, олий-психолог ва олий-ҳуқуқшунос маълумотига эга, шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган, бўйи 165 сантиметрдан паст бўлмаган, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган йигитлар ҳамда бўйи 160 сантиметрдан паст бўлмаган қизлар қабул қилинади.
Dastlabki танловларда иштирок этиш учун жорий йилнинг 3 январь кунидан 13 январь кунига қадар ҳудудий ички ишлар органларидан рўйхатдан ўтишингиз сўралади.
Мурожаат учун телефон: 74-223-88-89
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати