“Долзарб гиёҳвандлик ойлиги” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирини самарали ўтказишга қаратилган семинар ташкил этилди
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 1-ўринбосари полковник Ш.Раҳмонов ҳузурида ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида вилоят миқёсида “Долзарб гиёҳвандлик ойлиги” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирини самарали ўтказиш, раҳбарлик қилиш, жалб этилган куч ва воситалардан унумли фойдаланиш, маълумотларни умумлаштириб, таҳлил қилиш ҳамда иш самарадорлигини ошириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Андижон вилояти ИИБда Ички ишлар вазирлиги ҳамда Андижон вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ Гиёҳвандлик ва психотроп моддаларининг ноқонуний айланишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тегишли соҳавий хизмат раҳбарлари ва шаҳар-туман ИИБ ходимлари учун семинар ташкил этилди.
Унда наркотик моддаларининг кириб келиш йўллари ва усуллари, уларнинг турлари ҳамда гиёҳвандлик моддалар билан боғлиқ қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида кенг қамровли маълумот ва тушунчалар бериб ўтилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати