“Дўстлик” чегара божхона постида ўзини шубҳали тутган фуқаронинг ёнидан кучли таъсир этувчи дори воситалари аниқланди
Жорий йилнинг 29 ноябрь куни Андижон вилояти Хўжаобод тумани “Янги Фарғона” МФЙ ўрамида жойлашган “Дўстлик” чегара божхона постида тунги хизматга жалб этилган Хўжаобод тумани ИИБ ҳамда Андижон вилояти божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Ўтказилган тадбир давомида 2002 йилда туғилган фуқаро М.Б “Дўстлик” чегара божхона постининг “кириш пиёда” йўлаги орқали Қирғизистон Республикасидан Ўзбекистон Республикасига ўтиш учун ҳаракатланаётган вақтда ўзини шубҳали тутганлиги учун холислар иштирокида ёни кўздан кечирилганда, эгнида бўлган кулранг рангли курткаси билан жемпери ўртасига жойлаб яшириб олган бир дона қора рангли целлофан пакетга солинган жами 23 дона “1% глазнке капли 10 мл тропикамид” номли дори воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу холат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати