Ёш ходимнинг ота-онасига Ички ишлар вазирининг миннатдорчилик хати етказилди
25 октябрь – “Ички ишлар органлари ходимлари куни” байрами муносабати ҳамда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, уни олдини олиш борасидагиўз хизмат вазифасига сидқидилдан ёндашиб, ҳамкасбларига алоҳида ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ёш ходимларнинг ота-оналарига Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожоновнинг миннатдорчилик хатлари юборилган.
Эътиборлиси ҳудди шундай миннатдорчилик хатига Жалақудуқ тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси профилактика инспектори лейтенант Иномидинов Хожиакбар Иззатилло ўғлининг ота-онаси ҳам муносиб деб топилган.
Ушбу миннатдорчилик хати ва эсдалик совғаси Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Жонибек Давронов томонидан ходимнинг ота-онасига топширилиб, бошқарма бошлиғининг миннатдорчилиги ҳам етказилди.
Албатта бу каби кўрсатилаётган рағбатдан келгусида хар қандай ходим ҳам виждонан ва садоқат билан ишлаши шубхасиздир.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати