30 Январ 2023 йил 433

Эксперт-криминалист бармоқ изидан жиноятчини аниқлади

2023 йилнинг 9 январь куни Андижон вилояти, Бўстон туманида яшовчи фуқаро Т.З яшаш хонадонида ўғирлик содир бўлиб, номаълум шахслар томонидан 7.000.000 сўм нақд пуллари, 100 АҚШ доллари ҳамда қиймати 4.000.000 сўмлик тилла занжирини яширин равишда ўғирлаб кетилганлигини билдирган.

Ушбу ўғирлик ҳолати юзасидан Бўстон тумани ИИБ катта эксперт-криминалисти томонидан ҳодиса жойини кўздан кечириш мобайнида қўл бармоқ излари олиниб, вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика марказининг Автоматлаштирилган дактилоскопик таққослаш тизими базасидан текширилганида ушбу қўл бармоқ излари, Бўстон туманида рўйхатда турувчи Қ.И исмли шахс томонидан қолдирилганлиги аниқланди.

Бўстон тумани ИИБ ходимлари томонидан гумондор Қ.И исмли шахс ушланиб, жабрланувчи Т.Знинг яшаш хонадонидан ўғирлаб олиб кетилган ашёвий далиллар баённома орқали олинган.

Ҳозирда жиноятчига нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech