6 Феврал 2023 йил 409

Эксперт-криминалист ходими бармоқ изидан жиноятчини фош этди

2023 йил 5 январь куни Пахтаобод туманида яшовчи фуқаро Т.З ИИБга хабар бериб, яшаш уйига номаълум шахслар девор ошиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасида бўлган 26.000.000 сўм ва 1.600 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини  ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Ушбу ўғирлик ҳолати юзасидан Пахтаобод тумани ИИБ катта эксперт-криминалисти томонидан ҳодиса жойини кўздан кечириш мобайнида қўл бармоқ излари олиниб, вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика марказининг автоматлаштирилган дактилоскопик таққослаш тизими базасидан текширилганида, ушбу қўл бармоқ излари Пахтаобод туманида яшовчи Қ.О. исмли шахс томонидан қолдирилганлиги аниқланган.

Пахтаобод тумани ИИБ ходимлари томонидан гумондор Қ.О исмли шахс ушланиб, ашёвий далиллар баённома орқали олинган. Жиноятчига нисбатан Пахтаобод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” билан айб эълон қилиниб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.   

Бундан ташқари, Қ.О исмли гумондор шахс билан тергов-тезкор суриштирув даврида у муқаддам 2023 йил 4 январь куни Пахтаобод туманида яшовчи И.Н.нинг яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда девор ошиш йўли билан кирган вақтда, хонадон эгалари сезиб қолганлиги натижасида жиноий фаолиятини охирига етказа олмай, мазкур хонадондан чиқиб номаълум томонга қочиб яширинганлигини, шу йилнинг 5 январь куни Пахтаобод туманида яшовчи фуқаро Қ.С.нинг яшаш хонадонига девор ошиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, ушбу хонадондан 50.000 сўм миқдоридаги пулларни талон-тарож қилганлигини маълум қилган.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

        

Text to speech