“Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг тарқалишини олдини олиш” комплекс тезкор-профилактик тадбири доирасидаги тарғибот ишларини янада кучайтиришга қаратилган йиғилиш ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 6 май кунги “Ўзбекистон республикасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш орқали уларнинг аҳоли саломатлиги ва мамлакатимиз генофондига салбий таъсирини бартараф этиш стратегик чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ 73-сонли Фармони ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2025 йил 17 январь кунги тегишли фармойишига асосан жорий йилнинг 1 февраль кунидан 1-март кунига қадар манфаатдор идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг тарқалишини олдини олиш” комплекс тезкор-профилактик тадбирларини ўтказилиши белгиланиб, бу борада Андижон вилоятида ҳам бир қатор ишлар олиб борилмоқда.
Ушбу олиб борилаётган профилактик чора-тадбирларни янада жадаллаштириш мақсадида ИИВ Тезкор-қидирув департаменти масъуллари ҳамда Андижон вилояти ИИБ раҳбарияти иштирокида йиғилиш ўтказилиб, тегишли соҳавий хизматларга келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди.
Андижон вилоятида “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг тарқалишини олдини олиш” комплекс тезкор-профилактик тадбири доирасидаги тарғибот ишлари давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати