22 Август 2023 йил 8221

“Энг яхши эксперт-криминалист” кўрик-танловининг Андижон вилояти босқичи ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларининг эксперт-криминалистика фаолиятини замонавий илм-фан ютуқларини кенг жорий этган ҳолда янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, ички ишлар органлари эксперт-криминалистика бўлинмалари ходимларининг илмий салоҳиятини ошириб бориш, соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда соҳада юқори натижаларга эришган ходимларни рағбатлантириш мақсадида Андижон вилояти ички ишлар органлари эксперт-криминалистика тизимида хизмат қилаётган ходимлар ўртасида “Энг яхши эксперт-криминалист” кўрик-танлови ўтказилди.

Учта шарт бўйича ўзаро беллашган ходимлар дастлаб соҳага доир саволларга жавоб бериш орқали ўз билимларини яна бир бор синовдан ўтказдилар. Қуролларни тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш шарти орқали эса жанговар шайликларини намойиш этдилар.  Сўнги босқичда барча иштирокчилар билан якка тартибда суҳбат ташкил этилди.

Кўрик танловнинг якуний натижаларига кўра 1-ўринни Андижон вилояти ИИБ Эксперт-криминалистика маркази бош эксперти, майор Хузурбек Тўраев, 2-ўринни вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика маркази Криминалистик экспертиза гуруҳи бош эксперти, капитан Аббосбек Шермуҳаммедов, 3-ўринни эса вилоят ИИБ Эксперт-криминалистика маркази Биометрик идентификация қилиш гуруҳи катта эксперти, катта лейтенант Миржалол Мадаминов эгаллади.

Ҳудудий саралаш босқичида ғолибликни қўлга киритган ходимлар Республикада бўлиб ўтадиган кўрик танловда иштирок этадилар.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech