24 Август 2023 йил 8775

“Энг яхши тезкор ходим” кўрик-танловининг Андижон вилояти босқичи ўтказилди 

Андижон вилояти ИИБ ТҚХ Жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бошқармалари ходимлари ўртасида “Энг яхши тезкор ходим” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Жараёнда ходимлар  хизмат фаолиятларига оид ҳамда маънавий-маърифий, хизмат ва жанговар, жисмоний тайёргарлик йўналишлари, шунингдек ИҚ (интеллектуал коэффициент) ва индивидуал психологик хусусиятлари даражасини ва билим савиясини аниқлаш бўйича синовлардан ўтдилар. Вилоят босқичидан муваффақиятли ўтган тезкор ходимлардан иборат гуруҳ танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

 Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech