28 Октябр 2020 йил 934

«Эрим мени интим суратларимни интернетда тарқатмоқда» – Аёл эрининг барча сирларини ошкор қилди номли видеомурожаат юзасидан

Ижтимоий тармоқларда  «Эрим мени интим суратларимни интернетда тарқатмоқда» – Аёл эрининг барча сирларини ошкор қилди номли видеомурожаат  тарқалган.

Ушбу видеомурожаатда аёл эри  томонидан интим суратларини тарқатиб юборилганини ва бошқа кўплаб ноқонуний хатти-ҳаракатларни амалга ошириб келаётганини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган.  

Мазкур видеомурожатда акс этган ҳолатлар бўйича ҳозирда Андижон вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб бориляпти. Ўрганиш ишлари натижаси бўйича қўшимча ахборот берилади.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech