“Эътибор ва ғамхўрлик-инсоний бурч”
Юртимизда ҳар йили “9-май хотира ва қадрлаш куни” кенг нишонланиб келинмоқда. Шу қатори, Андижон вилояти ва вилоят ички ишлар органларида ҳам ушбу байрам “Хотира бор экан-миллат барҳаёт”, “Эътибор ва ғамхўрлик-инсоний бурч”, “Хотира боқий, қадр муқаддас” ҳамда “Мардлик ва жасорат ҳамиша барҳаёт” шиорлари остида кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.
Жумладан, 2022 йил 7 май куни вилоят ички ишлар бошқармаси “Саф майдони”да “Эътибор ва ғамхўрлик-инсоний бурч” номли тадбир ташкиллаштирилиб, тадбирга узоқ йиллар ички ишлар органларида самарали хизмат қилиб, Ҳозирда нафақа гаштини сураётган фахрийлар, хизмат вазифасини бажариш вақтида мардларча ҳалок бўлган ҳамда тан жароҳати олиб ногирон бўлиб қолган ходимларнинг оила аъзолари таклиф этилди.
Даставвал, бошқарма ҳовлисида жойлашган «Хотира майдони»да шаҳидлар хотираси ёд этилиб, гулчамбар қўйиш маросими ўтказилди. Шундан сўнг, тадбир иштирокчиларига бошқарма бошлиғининг байрам табриги ўқиб эшиттирилди. Сўнгра, ҳозирда нафақа гаштини сураётган фахрийлар, хизмат вазифасини бажариш вақтида мардларча ҳалок бўлган ҳамда тан жароҳати олиб ногирон бўлиб қолган ходимларнинг оила аъзоларига бошқарма бошлиғининг қимматбаҳо совғалари ва пул мукофотлари тантанали равишда топширилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати