Фахрийлар томонидан ёш ходимлар ва “маҳалла еттилиги” аъзоларига амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда
Сўнгги йилларда мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашнинг мутлақо янги механизмларини жорий этиш, ҳуқуқбузарликни содир этишга сабаб бўлаётган ижтимоий-маиший муаммоларни ижтимоий профилактика чоралари тизими орқали ҳал этиш ҳамда аҳолида шахсий хавфсизлик ҳиссини шакллантириш борасида самарали чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан вилоятимиз ҳудудида бир қатор амалий ишлар ташкил этилмоқда.
Хусусан, фахрийлар томонидан Андижон шаҳридаги маҳаллаларда содир этиладиган жиноятларнинг олдини олишда “маҳалла еттилиги”нинг аниқ масъулияти белгиланганлиги юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Бундан ташқари, ёш ходимларга фахрийлар томонидан ўз ҳаётий тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Бу каби ишлар ҳозирда давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати