“Фидойи аёл ходима” кўрик-танловининг Андижон вилояти ҳудудий саралаш босқичи бўлиб ўтди
Андижон вилояти ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган шаҳодатланган аёл ходималарнинг касбий билим ва малакаларини ошириш мақсадида турли спорт мусобақалари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сон қарорига мувофиқ Ички ишлар вазири томонидан эълон қилинган “Ички ишлар органларида “Фидойи аёл ходима” кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги буйруғига асосан, кўрик-танлов ўтказилди.
Мазкур кўрик-танловнинг вилоят босқичи ҳам иштирокчиларнинг фаоллиги боис кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
Кўрик-танловда иштирок этган вилоят ички ишлар органларининг шаҳодатланган аёл ходималари жанговар қуролни тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш, ҳамда спортнинг 1000 метрга югуриш ва комлекс машқлар бажариш турлари бўйича беллашгач, ўзларининг соҳавий хизмат, маънавий-маърифий, жанговар ва хизмат тайёргарлиги бўйича билимларини тест синовлари орқали намойиш этдилар.
Ҳакамлар ҳайъати томонидан ҳар бир иштирокчининг маҳорати синчковлик ва холислик билан баҳолаб борилди.
Якунда Андижон вилояти ИИБ ТВБСО ходимаси катта сержант Қодирова Дурдона “Фидойи аёл ходима” кўрик-танловининг Андижон вилоятида ўтказилган ҳудудий саралаш босқичи ғолибаси деб топилиб, кўрик-танловнинг республика финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати