Фирибгарлар тузоғига тушиб қолманг
Афсуски бугунги кунда фуқароларимиз орасида бировни алдаш, ишонтириш орқали унинг мол-мулкини қўлга киритаётган, ишонувчан ва содда одамларимизни бир зумда алдаб, уларнинг жабрланиб қолишларига сабабчи бўлаётган фирибгар кимсалар сафи кенгаймоқда. Албатта, содир этилган ҳар қандай ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик, жиноят учун жазо муқаррар. Аммо аксарият ҳолларда фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолишда кўплаб фуқароларимизнинг ўзлари шароит яратиб бераётганликлари, етти ёт бегона кишига бир зумда ишониб, бор-бисотини қўш-қўллаб топширишлари уларга ҳуқуқий билимнинг етишмаслигидан дарак беради.
2021 йил 27 сентябрь куни соат 13:00ларда Избоскан туманида яшовчи фуқаро М.М Андижон шаҳри, Гумбаз МФЙ ҳудудида вояга етмаган А.А.нинг ишончига кириб, агар унинг пластик картасига пул тушириб берса, нақд пул беришини айтган ҳамда пластик картага 2.005.000 сўм миқдордаги пулларни алдаб тушириб олган. Шундан сўнг фуқаро М.М танишидан пул олиб беришини айтиб, воқеа жойидан қочиб яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Фрибгарлардан огоҳ бўлинг!
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати