15 Ноябр 2021 йил
572
Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ ходимлари томонидан фирибгарлик жиноятини содир этган қидирувдаги шахс қўлга олинди
Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ ҳамда Андижон вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168–моддаси (Фирибгарлик) 2-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этиб, суд органларидан яширинганлиги учун қидирувда бўлган, Андижон туманида яшовчи Т.Г Андижон шаҳри ҳудудидан ушланди.
Ҳурматли фуқаролар! Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати