19 Июл 2021 йил 844

Фуқаронинг “YouTube” ижтимоий тармоғига қилган видеомурожаатини ўрганиш бўйича расмий муносабат  

Жорий йилнинг 17 июль куни “YouTube” ижтимоий тармоғигаДахшат семиз аёл куркмасдан хадимларни сукиб гапириб ташлади” сарлавҳали видеомурожаат жойланди. Ушбу видеомурожаатда Пахтаобод туманида яшовчи аёл Б.Д Пахтаобод тумани ИИБ ходимлари устидан шикоят қилиб, ходимлар томонидан фуқарога нисбатан турли  ноҳақликлар бўлаётганлиги баён қилинган.

Ҳозирда фуқаро Б.Д.нинг видеомурожаатида акс этган ҳолатлар бўйича Андижон вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча ахборот тақдим этилади.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech