20 Январ 2023 йил 550

“Гашиш” гиёҳвандлик воситасини сотаётган фуқаро қўлга олинди

Жорий йилнинг 17 январь куни Андижон вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ ҳамда Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир натижасида Андижон шаҳрида яшовчи Г.А холис харидорга жами 2,1 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини 560.000 сўмга сотаётганида ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексинингнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech