“Гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотаётган шахс ушланди
Булоқбоши тумани. 2023 йилнинг 19 апрель куни соат 20:00ларда Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда Булоқбоши тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Қумгузар МФЙ ҳудудида Д.Т “гашиш” гиёҳвандлик моддасини 500.000 сўм эвазига сотаётган вақтда далилий ашёлар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Булоқбоши тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни сотиш,сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати