Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 30 октябрь куни Андижон вилояти ҳокимлигида Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашининг ўн тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида вилоятдан сайланган Олий Мажлис Сенати аъзолари, вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят бошқармалари раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этдилар.
Кун тартибига кўра, 2025 йилнинг ўтган 9 ойида криминоген вазиятни яхшилаш, жиноятларни барвақт олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида Андижон вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Мансур Газиевнинг ҳисоботи эшитилди.
Унда Президентимизнинг 2025 йил 3 январь кунги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон Қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, вилоятда барча йўналишларда, хусусан, “Тиғ” профилактик тадбири, тунги хизмат ҳамда “Андижон тажрибаси” тариқасида “Виртуал профилактика” тизими бўйича олиб борилаётган ишлар ва уларнинг бераётган самараси юзасидан атрофлича маълумотлар етказилди.
Ҳисоботлардан келиб чиқиб, депутатларни қизиқтирган саволларига бошқарма раҳбарияти томонидан атрофлича жавоблар қайтарилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати
 
                     
                                     
                                                         
                                                         
                                                         
                                                         
                                                         
                                                         
                                                         
                                                         
                                                        