15 Август 2020 йил 861

Ҳамкорликдаги ўқув машғулотлари бўлиб ўтди

Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан энг асосий кўзланган мақсад  халқимиз тинчлиги ва унинг фаровонлиги, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилганлигидир. Ўтган йиллар давомида мазкур вазифаларни амалга оширишда қатор ислоҳотлар амалга оширилиб, амалиётдаги қонунлар ва кодексларга қўшимча-ўзгартишлар киритилмоқда.

Қонун ва кодексларга киритилаётган қўшимча-ўзгартишларни амалиётда қўллашда ягона амалиётни шакллантириш, тергов жараёнида хато-камчиликларга йўл қўйилиши фуқароларнинг сансалорлигига ва эътирозига сабаб бўлиши мумкинлигини эътиборга олиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан  ҳамкорликда амалий ишлар олиб бориляпти.  

Хусусан, жиноят ишлари бўйича Хўжаобод туман судида туман ички ишлар бўлими ва туман прокуратурасининг  терговчилари билан ҳамкорликда ўқув машғулоти ўтказилди.Унда амалиётда юзага келган муаммоли масалаларнинг қонуний ечимини топишда  ўзаро фикр алмашинилиб,   мавжуд бўлган саволларга  атрофлича жавоблар олинди.

Бундан ташқари, суднинг иш юритувидаги жиноят ишларини суд муҳокамасида кўрилиши жараёнида ёш терговчилар ҳам иштирок этишиб, келажакда амалиётда қўллашлари учун зарурий маълумотларга эга бўлдилар.

Жумладан, шу куни жиноят ишлари бўйича Хўжаобод туман судида туман ИИБ пробация гуруҳи томонидан киритилган тақдимномалардан бир нечтаси карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда кўриб чиқилди.

Худди шу каби ҳамкорликдаги ўқув машғулоти жиноят ишлари бўйича Шахрихон туман судида ҳам ўтказилди.Унда Қонун ва кодексларга киритилаётган қўшимча-ўзгартишларни амалиётда қўллашда ягона амалиётни шакллантириш ҳамда юзага келган муаммоли масалаларнинг қонуний ечимини топишда  ўзаро фикр алмашинилиб, мавжуд  саволларга керакли  жавоблар топилди.

Мазкур ҳамкорлик фуқароларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган маъсулиятли вазифани амалга оширишда ўзининг ижобий натижа бериши билан аҳамиятлидир.  Келгусида ҳам бу амалиётни давом эттириш бўйича муҳим чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech