30 Июл 2025 йил 247

“Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирининг иккинчи босқичи доирасида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаронинг ёнидан гиёҳванд модда аниқланди

“Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирининг иккинчи босқичи доирасида жорий йилнинг 23 июль куни Андижон вилояти ИИБ Тезкор-қидирув хизмат ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ҳамкорликда  Хонобод шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир натижасида яна гиёҳвандлик билан боғлиқ яна бир жиноий ҳолат фош этилди.

Хусусан, Андижон тумани яшовчи, 1983 йилда туғилган  фуқаро Д.Ж Хонобод шаҳар марказида ўзини шубҳали тутгани учун унинг ёни кўздан кечирилганида, жами  оғирлиги 200,1 грамм бўлган “гашиш” гиёҳванд моддасини келгусида сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланди.  

Мазкур ҳолат юзасидан Хонобод шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25-моддаси орқали 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech