Хизмат интизоми ва қонунийликка қатъий амал қилиш юзасидан муҳокама йиғилишлари ўтказилди
Ички ишлар вазирининг ўринбосари генерал-майор Даврон Назармухамедов раислигида жорий йилнинг 2 декабрь куни ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида 4 декабрь куни Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ҳамда ИИВ ШХББ Андижон вилояти бўйича бошқармаси раҳбарияти томонидан Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси, Балиқчи ҳамда Улуғнор туманларида муҳокама йиғилишлари ўтказилди.
Бўлиб ўтган йиғилишларида барча даражадаги раҳбар ва ходимларга республикамизда ходимлар билан боғлиқ содир этилган салбий ҳолатлар ўқиб эшиттирилиб, тартиб интизомга қатъий риоя қилишлари, фуқаролар билан хушмуомалада хизмат олиб боришлари бўйича топшириқлар берилди.
Шунингдек, ички ишлар вазирлигининг меъёрий буйруқ талабларига амал қилган ҳолда иш ташкил этишлари, улар томонидан нохуш ҳолатларга йўл қуйилгани тақдирда эса кескин интизомий жазо чоралари кўрилиши бўйича огоҳлантирилдилар.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати